Оилада маънавий, психологик соғлом муҳитни яратиш

Authors

  • Бобораҳматова Маржона Термиз Давлат Университети Психология йўналиши 2-курс талабаси Author

Abstract

Оила кишилик жамиятида инсоний орият ва номусни англаш, халк ва Ватан нашидасини ўзида етакчи омилга айлантирувчи бирлик. Ота - она меҳрини, оила аъзоларининг инсоний фазилат ҳамда сифатларини ҳимоя килувчи, оила маънавий дунёсини ўз фаолиятида тараннум этадиган, ўзбек оилалари маънавиятининг тарихий асосларини оила ва жамият, маънавий руҳият, миллий анъаналар, бола тарбиясининг айрим муаммоларини бартараф этишда истиклол мафкураси асосларига таянган ҳолда амалга оширадиган етук жамоа. Оила инсоний меҳр - мурувват меъзонлари каби туйғуларни ўзида мустаҳкам идрок этишга чорловчи муқаддас ва улуғ даргохдир. Инсон ана шу даргоҳда ўсади, унади, вояга етади. Биз доимо оилага мамлакатнинг, давлатнинг кичик бир даргоҳи деб қараймиз. Оиланинг маънавий - аҳлоқий тамойиллари жуда кенг хамда шарафлидир. Оиланинг жамиятдаги сиёсий - ижтимоий мавқеси, жамият тарихий тараққиётининг барча жабҳаларидаги иштироки маълум бир хусусиятларни хам ўзида намоён этиб келган. Оиланинг иқтисодий имкониятларини, демографик ва этнографик, этнопедагогик, этнопсихологик ва этномаданий анъаналардаги қадриятлари саналмиш: ҳалоллик, ростгуйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, мехнатсеварлик каби инсоний фазилат ва сифатлар мажмуини очиб беради. Инсон қайси оилага мансублигидан қатъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши керак. Айниқса, оиланинг шаъни, обрўси, ор - номуси учун инсон ўзини сафарбар этиши, кези келганда эса, бетиним курашмоғи шарт.

References

1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008.

(Оила, маънавий муҳит ва миллий қадриятлар масалалари чуқур ёритилган)

2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.– Тошкент, 2023.

3. Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992

4. Мусурмонова О. Оила педагогикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 2007 Жураев Р.Х.,

5. Турсунов С.Т.Маънавият асослари. – Тошкент: Маънавият, 2010.

Downloads

Published

07-02-2026

How to Cite

Оилада маънавий, психологик соғлом муҳитни яратиш. (2026). ZAMONAVIY ILM-FAN VA TADQIQOTLAR: MUAMMO VA YECHIMLAR, 3(2), 16-17. https://innoworld.net/index.php/ziftmy/article/view/1884