ОДАТИЙ ҲОМИЛА ТУШИШИНИ ТАШХИСЛАШДА ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ ВА ГИСТОЛОГИК УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Keywords:
ўз-ўзидан ҳомила тушиши, хавф омиллари.Abstract
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ўз-ўзидан бола ташлаш деганда (аборт) ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасигача 500 гргача бўлган эмбрион ёки ҳомиланинг ўз-ўзидан бачадондан ҳайдалишига айтилади. Анамнезда ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасигача бўлган муддатда 3 ёки ундан ортиқ марта ҳомиланинг ўз-ўзидан тушишига ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши дейилади. Ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши (ҲЎТ) ҳомиладорликнинг бошланғич муддатларида кўпроқ содир бўлувчи асорат бўлиб, унинг учраши 8 дан 20% гачани ташкил этади. 80% гача содир бўлувчи ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши ҳомиладорликнинг биринчи 12-ҳафтасида учрайди. Ушбу ҳолат бизни мазкур мавзуга доир ўз тадқиқотимизни ўтказишга сабаб бўлди.